Женевадаги Халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясида Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда

Ўзбекистон 06 Июнь 2017 4131

Жорий йилнинг 5 июнида Женева шаҳрида Халқаро меҳнат конференциясининг (ХМК) 106-сессияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди. 

Тадбирда бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Абдуҳакимов, Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиевлардан иборат Ўзбекистон делегацияси  иштирок этмоқда.

Сессия доирасида Ўзбекистон делегацияси Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Минтақавий бюроси директори Хайнц Кёллер, ХМТ бош директори маслаҳатчиси Кари Тапиола ва меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюро директори Мари Андре билан учрашув ўтказди.

ХМТ вакиллари Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича Давлат дастурини амалга оширилиши, халқаро стандартларга мувофиқ меҳнат нормаларини тадбиқ этилиши, ХМТнинг эксперт-техник кўмаги ёрдамида мониторинг олиб бориш ва ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида меҳнат шароитларини ўрганиш соҳасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо беришди.

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳа бешта устувор йўналишлардан бири сифатида қабул қилинганлиги, бу эса ХМТнинг энг муҳим принцип ва мақсадлари билан ҳамоҳанг эканлиги алоҳида қайд этилди. 

Халқаро ташкилот вакиллари Ўзбекистоннинг ХМТ конвенциялари ва тавсияларини шунингдек, республиканинг ХМТ билан ҳамкорлик механизмларини ҳаётга тадбиқ этиши ташкилотга аъзо бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиши, қолаверса, Ўзбекистондаги ижтимоий ҳамкорларнинг мувофаққиятли уч томонлама алоқаларини турли халқаро майдонларда ва халқаро тадбирларнинг минбарларида намуна сифатида намойиш қилиш лозимлигини билдиришди.

Ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, аҳоли, хусусан хотин-қизлар бандлиги шунингдек, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоясига қаратилган икки томонлама ҳамкорликни кенгайштириш юзасидан билдирилган фикрларга розилик билдирилди.

Ҳамкорликнинг ҳозирги ижобий ривожланиш суръатини келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш ҳамда ХМТ конвенцияларини амалга оширишнинг аниқ чораларини давом эттириш бўйича келишувга эришишди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар