"Аэрофлот" июлдаги рейсларини Самарқанддан Навоийга кўчиради

Жамият 07 Июнь 2017 4604

Россиянинг "Аэрофлот" авиакомпанияси 2017 йилнинг 4 июлидан 1 августигача Самарқандга рейсларини Навоий халқаро аэропортига кўчиради. 

Авиакомпания маълумотларига кўра, бу қарор Самарқанд аэропортида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли қабул қилинган. 

Йўловчилар Шереметьево-Навоий-Шереметьево рейслари бўйича жўнатиладилар.

Авиакомпанияда маълум қилинишича, авиакомпания йўловчиларни Навоийдан 180 км узоқликда жойлашган Самарқандга ва ортга ер усти транспорти билан ташишни таъминламайди. 

Кўпроқ янгиликлар