АҚШ ва Саудия Арабистони террорчиликни молиялаштиришга қарши курашишни муҳокама қилишди

Жаҳон 07 Июнь 2017 2850
Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан террорчиликни молиялаштиришга қарши курашишни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида маълум қилинди.   

"Етакчилар террорчилик ташкилотларини молиялаштириш ва минтақадаги исталган давлат томондан экстремизнинг илгари сурилишига йўл қўймасликдаги ўта муҳим мақсадларни муҳокама қилишди", дейилган хабарда.   

Ушбу суҳбат Саудия Арабистонининг Қатарни террорчиликни молиялаштиришда айблаши ортида бўлиб ўтди. Саудия Арабистони ва бир қатор бошқа давлатлар бу айбловлар асосида Доҳа билан дипломатик алоқаларни узишди.   

Кўпроқ янгиликлар