Америкалик тадбиркор, Rogers Holdings эгаси Жим Рожерснинг маълум қилишича, жаҳон келаси йили навбатдаги глобал молиявий инқирозга тўқнаш келади. Бу ҳақда RNS хабар бермоқда.

«Мен у (инқироз) 2018 йилда, эҳтимол, ҳаттоки 2017 йилнинг охирида юз беришини кутмоқдаман. Инқирозга яхши тайёрманми? Йўқ, Чунки мен қисқа позицияни эндигина очиш ниятидаман, у менга инқироз юз берса, пул ишлаб топиш имконини беради», - деди Рожерс.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, инқирознинг бошланиши дунёнинг исталган нуқтасида юз бериши мумкин.

«Бу Греция иқтисодиётининг якуний синиши бўлиши мумкин, бу АҚШдаги пенсия режалари ҳам бўлиши мумкин. Аслида тўловлар тўхтаётгани йўқ, бироқ фондларда пуллар тугамоқда, ҳамда АҚШнинг етакчи пенсия жамғармаларида муаммолар пайдо бўлишини кўрасиз», - дея аниқлик киритди америкалик сармоядор.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, янги молиявий инқироз бир қатор давлатлар валюталарини мустаҳкамлаши ҳам мумкин.