CNN Қатар можаросида Россияни айблади

Жаҳон 07 Июнь 2017 30389

Америкалик терговчиларнинг фикрича, рус хакерлари Қатар давлат ахборот агентлигига ҳужум қилишган ва АҚШнинг Форс кўрфази ҳудудидаги яқин иттифоқчилари ўртасида инқироз пайдо бўлишига олиб келган сохта хабарни эълон қилишган. Бу ҳақда CNN америкалик амалдорларга асосан хабар берди.

Хабарга кўра, ФҚБ Доҳага Қатар ҳукуматига хакерлар иштирокидаги ҳодисани суриштиришда ёрдам кўрсатиш учун тергов гуруҳини жўнатган.

«АҚШ хавфсизлик хизматлари томонидан йиғилган маълумотлар, Қатар ҳукумати икки ҳафта аввал илк бора маълум қилган ҳужумга рус хакерлари алоқадор эканини кўрсатди», - дея хабар берди телеканал.

Қатарнинг Вашингтондаги элчихонасининг хабар беришича, тергов давом этмоқда, унинг натижалари яқин орада эълон қилинади.

Май ойида қатор давлатлар Қатарнинг Эрон ҳақидаги ижобий кайфиятдаги ва АҚШ президенти Дональд Трамп танқид қилинган янгилигини тўсиб қўйишгани маълум қилинганди. Қатарда маълум қилишларича, бу янгиликлар хакерлик ҳужуми туфайли эълон қилинган, ҳамда шу сабабдан ҳақиқий эмасдир.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар