Эрон парламенти биноси ҳудудида номаълум шахс ўт очди. Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳодиса оқибатида камида икки киши жароҳатланган.

Tasnim агентлиги бинога бостириб кирган шахс одамларни гаровга олгани ҳақида ёзмоқда. Ҳудудда отишма овозлари давом этаётгани айтилган.

Баъзи манбаларда ҳужум қилувчилар сони 3 нафар экани айтилмоқда. Уларнинг кимлиги ҳозирча маълум эмас.