Эрон парламентига ҳужум қилганлардан бири бинони тарк этган ва кўчада ўт очишни бошлаган. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар тарқатди.

«Эрон парламентига бостириб кирган террорчилардан бири бинони тарк этиб, кўчада тартибсиз ўт очишни бошлади», дейилган хабарда.

Бундан аввалроқ берилган хабарларда 3 нафар террорчи парламент биносига бостириб кириб, қўриқчини ўлдиргани, камида 8 кишини жароҳатлагани, улар орасида депутат ҳам борлиги ҳақида айтилганди. Ҳужум қилганлар бино ичида одамларни гаровга олган бўлиши мумкин.

Fars хабарига кўра, парламент биносига бостириб кирганлардан бирининг танасига портловчи қурилмалар ўрнатилган, у айни вақтда қуршовда қолган.

Воқеа жойига махсус хизмат вакиллари етиб келишган.