«Манчестер Юнайтед» Forbes талқинига кўра, дунёнинг энг қиммат футбол клуби, деб эътироф этилди. Forbes ҳисоб-китобларига қараганда, Манчестер жамоасининг қиймати 3,69 млрд долларга тенг. 

Forbes нашри дунёнинг энг қиммат футбол клублари рейтингини эълон қилган. Унда сўнгги тўрт йил давомида Мадриднинг «Реал»и етакчилик қилганди, бироқ, сўнгги мавсум якунларига кўра, «Манчестер Юнайтед» биринчиликни ўз қўлига олди. Forbes фикрича, иккинчи ўринда қайд этилган «Барселона»нинг қиймати 3,64 млрд. долларга, учинчи ўриндаги «Реал»ники эса 3,58 млрд. долларга тенг.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Forbes ҳисоб-китоблари турли саволларни туғдирмоқда. Сабаби, «Реал» ёки «Барселона»ни харид қилиш умуман имконсиздир (жамоалар клубларга, яъни кишиларнинг манфаат бўйича бирлашмаларига тегишли). Бироқ, рейтинг тузувчиларига манчестерликларнинг молиявий кўрсаткичлари таъсир кўрсатган бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, жамоа Европа лигасида зафар қучди ва кейинги мавсумда ЕЧЛда қатнашади. «Манчестер Юнайтед» фақатгина реклама ва ҳомийлик шартномалари ҳисобидан 405 млн. доллар ишлаб олди, бу исталган бошқа жамоа натижасидан кўп. Шу билан бирга, манчестерликларнинг операцион даромади 288 млн. долларни ташкил этди - «Реал»дан 107 млн. долларга кўпроқ. Бу мадридликлар ЕЧЛда ғолиб бўлишгани қарамай юз берди.

Топ-10ликдан шунингдек,

«Бавария» (Германия) — 2,71 млрд доллар,

«Манчестер Сити» (Англия) — 2,08 млрд,

«Арсенал» (Англия) — 1,93 млрд,

«Челси» (Англия) — 1,85 млрд,

«Ливерпуль» (Англия) — 1,49 млрд,

«Ювентус» (Италия) — 1,26 млрд  «Тоттенҳэм» (Англия) — 1,06 млрд доллар билан жой олди.