France Football нашри 2016/17 йилги Чемпионлар лигасининг рамзий терма жамоасини тузди. Бу таркибда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва мавсум кашфиёти, «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппега жой топилмаган. Ҳолбуки аргентиналик ҳужумчи 11 гол уриб, турнирнинг иккинчи тўпурари бўлганди, франциялик ёш ҳужумчи эса дебют мавсумидаёқ 5та гол уриб, эътиборга тушди. 

France Football талқинига кўра турнирнинг энг яхши футболчилари қуйидагилар бўлишган: Жанлуижи Буффон, Дани Алвес, Леонардо Бонуччи (барчаси — «Ювентус»), Серхио Рамос, Марсело, Лука Модрич (барчаси — «Реал»), Фабиньо, Тома Лемар (иккиси — «Монако»), Пауло Дибала («Ювентус»), Неймар («Барселона»), Криштиану Роналду («Реал»).

Захира: Марк-Андре тер Штеген («Барселона»), Жоржо Кьеллини («Ювентус»), Бенжамен Менди («Монако»), Сами Хедира, Марио Манджукич (иккиси — «Ювентус»), Килиан Мбаппе («Монако»), Лионель Месси («Барселона»), Карим Бензема («Реал»).