Йил бошидан бери божхона хизмати органлари томонидан 1396 дона тақиқланган адабиётлар ушлаб қолинди

Ўзбекистон 07 Июнь 2017 4437

Давлат божхона қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг  I ярим йиллиги учун “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га мувофиқ оммавий ахборот воситалари учун “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда журналистларга мавзу юзасидан Давлат божхона қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Ф.Сафарбаев ахборот берди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиси тўғрисида” 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”  ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида божхона органларига ҳам бир қатор вазифа ва топшириқлар юкланган.

Шулардан дастлабкиси, Давлат божхона қўмитаси ва бир қатор идораларга жорий йилнинг I чорагида «Ягона ойна» идоралараро ахборот тизимини тўлиқ жорий қилиш юклатилган бўлиб, унинг ижроси доирасида 2017 йилнинг 1 февралидан бошлаб, мазкур тизим www.sw.customs.uz манзилида ишга туширилди.

“Ягона ойна” тизими ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан экспорт ва импорт товарларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органига тақдим этилиши лозим бўлган барча 20 дан ортиқ рухсатнома сертификатлари ва хулосаларини йиғиш жараёнини тезлаштириш ва бу ишларга сарфланадиган вақтни қисқартириш билан мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

“Ягона ойна” ахборот тизимининг аҳамияти шундаки, илгари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари экспорт-импорт операцияларини амалга оширишларида, яъни ташқи савдо шартномасини тузишдан бошлаб, товарларни жўнатгунга ёки қабул қилгунга қадар тегишли рухсатномалар олиш учун бир нечта давлат органларига мурожаат қилишлари ва хар бир идора учун алоҳида ҳужжатлар тўпламини тайёрлаб тақдим этишларига тўғри келар эди. Бу эса муайян даражада ортиқча вақт сарфланишига ва молиявий харажатларнинг кўпайишига олиб келар эди.

Бу каби давлат божхона хизмати органлари фаолиятига татбиқ қилинган ахборот тизимларининг умумий сонида ҳозирда 36 тани ташкил қилади. Шундан 22 таси давлат ахборот тизими сифатида рўйхатдан ўтган, қолганлари ички идоравий ахборот тизимлари ҳисобланади.

Давлат божхона қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш, улар билан ишлашда инсон аралашуви омили ва салбий оқибатларини камайтириш мақсадида интерактив электрон хизматлар кўламини кенгайтириш ва такомиллаштиришга  алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштирувига доир бир қатор енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан bojxona.uz веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали ҳозирда 22 турдаги  электрон хизматлар амалиётга жорий этилган.

Улар орасида энг оммалашган электрон хизмат тури бу – товарларни электрон декларациялаш хизмати бўлиб, тўрт йилдан ошдики тадбиркорлар ушбу хизмат орқали товар ва транспорт воситаларига оид ҳужжатлар ҳамда ҳисоботларни божхона органларига масофадан туриб электрон тақдим этиш ва расмийлаштириш имкониятидан фойдаланиб келишмоқда. Сўнгги 2 йил давомида божхона органларида расмийлаштирилган божхона юк декларацияларининг 99,9% электрон тарзда амалга оширилган.

Давлат дастури доирасида жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш юзасидан ҳам топшириқлар берилган бўлиб, божхона тартиботидаги ушбу янгилик илк бора 2016 йилда божхона қонунчилигида – Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодексида ўз ифодасини  топган эди.

Мазкур кодекснинг 162-моддасига кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларни декларациялаш мақсадида божхона ҳудудига кириб келиш ёки ушбу ҳудуддан чиқиб кетиш жойларида икки йўлакли тизим қўлланилиши мумкин.

Икки йўлакли тизимнинг қўлланилиши божхона операцияларини бажариш учун нотижорат мақсадлардаги товарларни декларациялаш шакли сифатида «яшил» ёки «қизил» йўлакнинг божхона чегараси орқали ўтаётган жисмоний шахс томонидан мустақил равишда танланишини назарда тутади. Жисмоний шахснинг «яшил» йўлак орқали ўтиши божхона мақсадлари учун ушбу шахсда ёзма равишда декларацияланиши лозим бўлган товарлар йўқлигини божхона органига маълум қилиш деб қаралади.

«Қизил» йўлак кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багажидаги товарларини, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой ҳисобланади.

Божхона чегарасидан ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизим қўлланилишининг талаблари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ҳозирда ушбу топшириқ ижросидан келиб чиқиб, жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш мақсадида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилди.

Давдат дастурида диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш юзасидан ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида  давлат божхона хизмати органлари томонидан 37 та ҳолатда 218 дона экстремистик ва ақидапарастлик руҳидаги, 21 та ҳолатда 230 дона бошқа диний ҳамда 12 та ҳолатда 1396 дона тақиқланган адабиётлар, 2 та ҳолатда 4 дона диний мазмундаги брошюралар, 260 та ҳолатда 7996 дона диний мазмундаги аудио, видео маҳсулотлар ушлаб қолинди.

Шу билан бирга, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар томонидан шахсий буюмлари ва қўл юклари орасида турли диний экстремизм, терроризм, шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва порнографик мазмундаги материалларнинг олиб ўтилишига оид ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Кўнгилдаги қора доғлар”, “Ёмоннинг минг бир қилиғи”, “Қимматга тушган қизиқиш” номли махсус кўрсатувлар тайёрланиб, марказий телеканалар орқали эфирга узатилди.

Давлат дастурининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, божхона органларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлар ижроси бўйича асосий эътибор жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш ва асосланган жавоб хатлари юбориш билан чекланиб қолмасдан, уларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш (айниқса такрорий ва дубликат мурожаатларни) ҳамда бундай ҳолларнинг олдини олишга  алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларда жисмоний ва юридик шахсларни раҳбарият ва бошқарма (бўлим, гуруҳ) бошлиқлари томонидан ҳар куни қабул қилиш ташкил этилган. Шунингдек, қўмитанинг Ҳайъат ва ҳудудий бошқармаларнинг Кенгаш йиғилишларида мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусидаги вазифалар танқидий муҳокама қилинмоқда.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бошқармалари мутасадди ходимларининг ҳудудий бошқармаларда аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш бўйича тасдиқланган режага мувофиқ, 2017 йилнинг ўтган даврида 62 та учрашувлар ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши таъминланди. Учрашувларда асосий эътибор муаммоли масалаларни ўрганиш, уларнинг ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатиш, амалдаги янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш кўзда тутилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни янада яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб Интернет тармоғида Давлат божхона қўмитаси Раисининг виртуал қабулхонаси  - http://online.customs.uz/ манзилида ишга туширилди.

Жорий йил бошидан буён Давлат божхона қўмитасига келиб тушган 995 та мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Уларнинг 313 таси Ўзбекистон Республикаси Прездиентининг виртуал қабулхонаси орқали, 211 таси эса Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган. Мурожаатларнинг 275 таси ёзма ва 196 таси эса оғазки тарзда йўлланган.

Мурожаатларнинг асосий қисмини хизмат қайта тиклаш, божхона назорати ва расмийлаштируви масалалари, божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар қўллашга доир мурожаатлар ташкил қилган.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича жавоблар олишди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар