«Арсенал» «Монако»дан Килиан Мбаппени сотиб олиш учун ҳаракатлардан тўхтамаяпти. La Gazzetta Dello Sport хабарига кўра, навбатдаги таклиф 150 миллион еврони ташкил этади.

«Монако» бунгача лондонликларнинг Мбаппе учун 100, 115 ва 126 миллион евролик таклифларини рад этганди.

Айни вақтда «Арсенал» бош мураббийи Францияга музокаралар учун келган.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, 18 ёшли бу футболчи дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланади.

Бундан олдинги хабарларда «Манчестер Юнайтед» ҳам курашга қўшилгани, манчестерликлар Мбаппе учун 130 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар берилганди.

Бу вақтда «Манчестер Сити» – 130 миллион, «Реал» 135 миллион евролик таклиф берган.

Якунланган мавсумда 18 ёшли франциялик ҳужумчи «Монако» сафида Франция чемпионатида 29 учрашувда майдонга тушган ва 15 гол урган.