Қирғизистонлик театр актёрлари Ўзбекистонда малака оширдилар

Маданият 07 Июнь 2017 6066

2017 йил 5 июнь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини  ошириш тармоқ марказида Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги ўзбек мусиқали драма театридан ташриф буюриб, малака ошираётган 12 нафар тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Мусиқали драма театрининг 12 нафар актёр ва техник мутахассиси жорий йилнинг 22 майидан 5 июнга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тармоқ марказида ўз малакаларини оширдилар.

Улар 2 ҳафта давомида энг илғор профессорлар томонидан актёрлик маҳорати, вокал техникаси, сахна нутқи, пластика, ритмика, драматургия каби фанлардан ўз билимларини оширдилар. 

Малака ошириш жараёнида мехмонлар Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри томонидан саҳналаштирилган “Тохир ва Зухра”, “Лайли ва Мажнун”, Ўзбек миллий академик драма театрида “Андишали келинчак”, "Дийдор" театр-студиясида Баходир Юлдошев томонидан саҳналаштирилган “Юлдузли тунлар”, “Wise media” театр-студиясида “Биринчи бўса” спектаклларини томоша қилдилар. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар