Мьянмада радарлардан йўқолган ҳарбий самолёт қулаб тушгани маълум бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар тарқатди.

Агентлик маълумотига кўра, 105 ҳарбий ва экипажнинг 11 аъзоси бўлган самолёт бўлаклари денгиздан топилди.

"Кутилмаганда соат 13:35да (Тошкент вақти билан соат 12:35) алоқа узилди. Бу вақтда самолёт Тавой шаҳридан тахминан 20 милья масофада бўлган", дея Мьянма армияси раҳбарининг сўзларини келтирган агентлик.

Самолёт мамлакат жанубидаги Мьей шаҳридан пойтахт Янгон шаҳрига учаётган бўлган. Андаман денгизи устида учаётганида самолёт ҳалокатга учраган. Ҳукумат қидирув-қутқарув амалиётига флот ва авиацияни жалб қилди.

Франс Пресс маълумотига кўра, самолёт ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини олиб кетаётганди.