«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг собиқ мураббийи Луис Энрике ва президент Хосеп Мария Бартомеуни ўз тўйига таклиф этмаган.

Sport хабарига кўра, никоҳ маросими 30 июнь куни Аргентинадаги Росарио шаҳрида, футболчининг она шаҳрида бўлиб ўтади. Месси ўз фарзандлари онаси Антонелла Роккуззога уйланмоқда.

Футболчи тўйга барча жамоадошларини ҳамда бошқа ходимларни таклиф қилган. Аммо рўйхатда Луис Энрике ва Бартомеу йўқ.