НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида Черногориянинг ташкилотга қабул қилиниши ишораси сифатида унинг байроғи кўтарилди.

5 июнда ташкилотга расман қабул қилинган Черногория байроғининг кўтарилиши маросимида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Черногория президенти Филип Вуянович иштирок этдилар.

Столтенберг 5 июнда Вашингтонда АҚШ давлат департаментида Черногориянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги ҳужжатларни сақлашга қабул қилиш маросими бўлиб ўтганини эслатиб ўтди.  

"Черногория НАТОга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида кирмоқда, у қолганлар билан тенг ўрин ва НАТОнинг келажагини шакллантиришда тенг овоз олмоқда", деб таъкидлаб ўтди НАТО бош котиби. 

Унинг айтишича, НАТО "унинг қадриятларини қўллаб-қувватловчи ва хавфсизлигига ҳисса қўша оладиган" барча давлат учун очиқдир.

"Черногориянинг қабул қилиниши НАТОга интилаётган барча давлатлар учун ишорадир", деб айтди Столтенберг ва Черногориянинг НАТОга қабул қилинишини тарихий воқеа деб атади.

НАТО ҳарбийлари Черногория мадҳиясини ижро этаётган ҳарбий оркестр садолари остида ташкилотнинг янги аъзоси байроғини унга аъзо қолган 28 та давлат байроқлари ёнидаги устунга кўтаришди.

Сўнгра маросим иштирокчиларига Филип Вуянович юзланиб, кўтарилган байроқни "Черногориянинг хавфсиз ва фаровон келажаги рамзи" деб атади. "НАТО ишониш мумкин бўлган иттифоқдошдир", деб айтган Черногория президенти. 

Маросим НАТО мадҳияси ижроси билан якунланган.