ОАВ: Жанубий Корея THAAD тизимларини жойлаштиришни тўхтатади

Жаҳон 07 Июнь 2017 9748

Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимларини Жанубий Кореяда жойлаштириш вақтинча тўхтатилади. Уларнинг атроф-муҳитга таъсирини жиддийроқ ўрганиш мақсадида шундай қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар қилмоқда

"Биз аллақачон ўрнатилган учириш ускуналари ва бошқа қурилмаларни олиб чиқиш кераклиги ҳақида гапирганимиз йўқ. Бироқ, биз қолганларини олиб келишни бироз кутишимиз керак", — дея президент маъмурияти вакили сўзларини келтиради агентлик. 

Аввалроқ, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин маъмурияти мудофаа вазири ўринбосари Ви Син Хони THAAD мажмуаларининг атроф-муҳитга таъсирини қасддан яширганликда гумон қилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Янги маъмурият рухсатисиз олиб кирилган 4та қўшимча қурилмалар ҳақидаги маълумотлар Ви Син Хо кўрсатмаси билан атайлаб ҳисоботдан ўчирилгани айтилмоқда.

Мудофаа вазири ўринбосари эса, ҳақиқатдан ҳам шундай кўрсатма берганини тан олар экан, Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги THAAD бўйича маълумотларни тарқатмаслик тўғрисидаги келишувга асосланганини айтмоқда. 

АҚШ ва Жанубий Корея THAAD тизимларини Корея ярим оролида жойлаштиришга 2016 йил ёзида келишиб олди. У зарурат пайдо бўлса Шимолий Корея баллистик ракеталарини уриб тушириши керак. THAAD (Terminal High Altitude Area Defense) қисқа ва ўрта масофаларга уча оладиган ракеталарни атмосферадан ташқарида уриб туширишга мўлжалланган. Корея республикаси мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, THAAD радиуси 200 кмдан ошмайди. 

THAAD Россия ва Хитой хавотирларига сабаб бўлаётган бир вақтда, Япония бу режаларни маъқуллаб, бу минтақадаги тинчлик ва барқарорликка хизмат қилишини қайд этмоқда. 

Жанубий Корея ҳукумати THAAD мажмуаларини жойлаштириш учун икки босқичда 690 минг квадрат метр ер майдони ажратишга розилик билдирди. Мамлакатнинг ҳозирги раҳбариятига кўра, АҚШ РҚМ тизимларининг атроф-муҳитга таъсирини батафсил ўрганмаслик мақсадида шундай қилинган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32918 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18449 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71172 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58995 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 585 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 41 Жаҳон
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2457 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар