Пентагон Хитойни бутун дунё бўйлаб киберҳужумлар содир этишда айблади

Жаҳон 07 Июнь 2017 4334
Фото: Salaam Gateway

Хитой бутун дунё бўйлаб, жумладан АҚШ ҳукумати компьютерларига киберҳужумлар амалга оширади. Бу ҳақда Пентагоннинг Хитой ҳарбий салоҳияти ҳақида конгрессга топширган ҳар йиллик ҳисоботида айтилган.

"Бутун дунёдаги компьютер тизимлари, шу жумладан АҚШ ҳукуматига тегишли тизимлар, 2016 йилда Хитой томондан ҳужумларга учраб турган. Ҳужум тармоқларни баҳолаш ва маълумотлар олишга қаратилган бўлган. Хитой киберсоҳадаги салоҳиятини АҚШнинг дипломатик, иқтисодий ва ҳарбий-саноат соҳаларидаги маълумотларни йиғиш учун қўллайди", деб айтилган ҳисоботда.    

Пентагоннинг фикрича, олинган маълумотлар Хитойнинг юқори технологиялар саноатида, ҳарбий модернизациялашда ва АҚШ элитаси истакларини баҳолашда қўлланиши мумкин. Бундан ташқари, хитойлик ҳарбийлар бу йўл билан АҚШнинг мудофаа инфратузилмаси, логистикаси ва ҳарбий салоҳияти ҳақида маълумотларни қўлга киритишлари мумкин. Бироқ Хитойга қўйилаётган ушбу айбловларни исботловчи аниқ далиллар келтирилмаган. 

АҚШ бир неча маротаба Хитойни бош кибертаҳдидлардан бири деб атаган. 2011 йилдаёқ АҚШнинг миллий контрразведка бошқармаси конгрессга топширган ҳисоботида хитойлик хакерлар энг кўп иқтисодиёт ва мудофаа билан боғлиқ маълумотлар сақланувчи серверларга киришга фаол равишда уринишларини маълум қилган. Хитой эса ўз навбатида бу айбловларни рад этиб келади ва аксинча, АҚШни Хитой интернетида фаолликда айблайди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар