Италия пойтахти Римда энди баланд бўйли маҳаллий карабинерлар билан биргаликда погонларида иероглифлар бўлган хитойлик полициячилар патруллик қиладилар.

Гап шундаки, хитойлик полициячилар Абадий шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ёнида хизмат ўтайдилар. Уларга қурол олиб юриш тақиқланган бўлса ҳам, улар ўз юртларида киядиган формада хизмат ўтамоқдалар. 

Италиялик ва хитойлик полициячиларнинг бирга патруллик қилишлари Интерпол йўналиши бўйича эришилган келишувда кўзда тутилган. Хитойлик полициячилар Римга ҳар йил тобора кўпроқ келаётган кўп сонли ҳамюртларига ёрдам беришади. Улар хитойлик сайёҳларга йўл кўрсатишда, йўқотилган паспортларни топишда ёрдам кўрсатишади. Ҳозирча хитойлик полициячилар Римнинг диққатга сазовор жойлари каби ўзларига эътиборни жалб қилмоқдалар: сайёҳлар орасида улар билан селфига тушиш оммалашган.