Американинг электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компаниясининг акцияси нархи 6 июнь кунги савдоларда ўз рекордини ўрнатди. Илон Маск компанияси қимматли қоғозларининг бир донаси 357 долларгача кўтарилди. 

Pacific Crest тадқиқот фирмаси компания акциясининг мақсадли қийматини 439 доллар сифатида белгилагани шунга асос бўлди. Бундан ташқари, сармоядорлар биринчи арзон электрокар - Model 3 ишлаб чиқарила бошланишини кутишмоқда. У шу йилнинг июль ойидан йиғила бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Tesla 2011 йилдан биржага чиққан эди. Ўшандан бери унинг акциялари нархи 1212 фоизга қимматлашди. Йил бошидан бери компания қимматли қоғозлари 64 фоизга ўсди.