АҚШ президенти Доналд Трамп Федерал қидирув бюросига янги раҳбар тайинлади. Бу ҳақда Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

«Мен Кристофер Врейни ФҚБнинг янги раҳбари этиб тайинладим. Тафсилотлар билан кейинроқ баҳам кўраман»,- деб ёзади Трамп.

Трамп масъулиятсизлик ва ўз ишини бажара олмаганликда айблаб Жейс Комини ФҚБ раҳбарлигидан озод қилган ва бу учун конгресснинг танқидига сабаб бўлганди.