«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бир йўла тўртта клубнинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда А Bola нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «ПСЖ», «Монако», Хитой клубларидан бири ва 32 ёшли футболчининг собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед» португалиялик учун 180 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.