Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ХМТ конференциясида маъруза қилди

Ўзбекистон 07 Июнь 2017 5024

Ўзбекистон делегацияси Женевада бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференцияси 106-сессиясида иштирок этаётгани ҳақида аввал хабар қилинган эди.

Мазкур сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева маъруза қилди ва Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги нуқтаи назарини билдирди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати Кун.uz’га маълум қилди.

Хусусан, Танзила Норбоева ҳар йилги ХМТ анжуманларида белгиланадиган меҳнат соҳасидаги устувор йўналишлар республика ҳукумати ва уч томонлама ҳамкорларнинг асосий йўналишларига мос эканини таъкидлади. 

Бош вазири ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ижтимоий-меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш, иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларни ўз вақтида бериш, шунингдек, аҳоли учун соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилишини яхшилаш, меҳнат соҳасида гендер тенгликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.

Норбоева иштирокчиларни халқаро стандартларга мувофиқ, меҳнат соҳасидаги бир қатор қонун хужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритилиши назарда тутилган “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” билан таништирди.  

Иштирокчилар “Давлат хизматчилари тўғрисида”ги, “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида”ги ва бошқа қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

"Биз ХМТнинг меҳнат соҳасидаги асосий тамойиллари ва ҳуқуқларини тадбиқ этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистон БМТ агентликлари, халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда уч томонлама ҳамкорларнинг барча куч-ғайратларини ушбу тамойилларни таъсирли ва натижали ривожлантиришни давом эттиради", - деди Норбоева.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар