«Барселона», Месси, шартнома. Афсона давом этади

Спорт 08 Июнь 2017 16181
Фото: AFP

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси «Барселона» раҳбарияти билан янги шартноманинг барча пунктлари бўйича келишиб олган.

ESPN хабарига кўра, келишув 2021 йилгача тузилади.

Шартномада футболчининг бадал пули сифатида 400 миллион евро миқдоридаги маблағ кўрсатилган (аввалгиси 250 миллион евро эди).

Бундан аввал нашрлар янги шартномага кўра аргентиналик футболчи жами 120 миллион евро маош олиши айтилганди.

Янги шартнома 30 июндан кейин имзоланиши кутилмоқда.

Амалдаги шартнома муддати 2018 йилга қадар тузилган.

Қайд этиш керакки, Месси ва жамоанинг янги шартнома борасидаги музокаралари бир йилдан буён давом этмоқда. Ўтган вақт давомида томонлар шартнома бўйича келишувга эришилгани ҳақида ўнлаб марта хабар қилишганди.

Месси «Барселона» сафида 2004 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Испания чемпионатининг якунланган мавсумида 29 ёшли ушбу ҳужумчи 34 учрашувда майдонга тушди ва 37 гол урди ҳамда 10 марта голга пас берди. У, шунингдек, жамоа таркибида Чемпионлар Лигасида 9та ўйин ўтказди ва 11та гол киритишга муваффақ бўлди. Ушбу мавсумда «Барселона» Испания Примерасида иккинчи ўринни олган бўлса, Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қадар етиб борди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар