2017-йилнинг 5 июль куни Тошкент вақти билан соат 14.00 дан 16.00 га қадар ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистондаги ва хориждаги ҳамюртлар билан учрашув ўтказади ва уларнинг саволларига жавоб беради. Бу ҳақида ТИВ сайтида хабар берилди.

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва бош консулхоналари раҳбарлари иштирок этади.

Мулоқот доирасида Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қаршисида ватандошларимизнинг ТИВ фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммолари кўриб чиқилади.

Ташқи ишлар вазирлигига тўғридан тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари матн, аудио ва видео кўринишдаги саволларини Вазирнинг виртуал қабулхонасига, мулоқот@тив.уз расмий электрон манзилига, шунингдек, ТИВнинг “Фаcебоок”даги расмий саҳифаси ва “Телеграм”даги каналга олдиндан жўнатишлари мумкин.

Шу ўринда маълум қиламизки, аноним хатлар, одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва бошқалар), мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожатлар кўриб чиқилмайди.

Мурожаатлар ушбу эълон чоп этилган вақтдан тадбир якунланганига қадар – 2017 йилнинг 5 июл куни Тошкент вақти билан соат 16.00 гача қабул қилинади.