Европада мусулмонларнинг террорчиликка қарши акцияси бўлиб ўтади

Жаҳон 08 Июнь 2017 4273

Европанинг терроризмдан жабр кўрган шаҳарлари, жумладан, Брюссель бўйлаб 8-14 июль кунлари мусулмонларнинг терроризмга қарши марши бўлиб ўтади, деб хабар берди "Либр Бельжик" газетаси.

Фуқаролик жамияти вакиллари, маданият арбоблари ва имомлардан юзлаб кишилар иштирок этадиган бу акциядан кўзланган мақсад – қатор террорчилик ҳужумларидан сўнг пайдо бўлган ишончсизлик туйғусини йўқотиш.

Юриш Парижда 8 июль куни старт олади. Шундан сўнг унинг иштирокчилари автобусда Берлинга келишади. Бутун Европадан бўлган имомлар, шунингдек, кўпроқ мусулмонлар яшовчи мамлакатлар делегациялари  Берлиндаги Брайтшайдплацда 9 июль куни учрашади. Унда Германия канцлери Ангела Меркель ҳам қатнашади.

Имомлар 2016 йилнинг 19 декабрь куни юз берган ҳамда шу ердаги рождество ярмаркаси пайтида 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт қурбонлари хотирасини ёд этишади.

Шундан сўнг христианлар, яҳудийлар, Бельгиядаги сиёсий йўналишлар вакиллари Брюсселда 10 июль кунги юришда қатнашишади. Ўтганлар учун намоз Биржа майдонида тонгда ўқилади.

Кейин акция Лондонда давом эттирилади. Намоз автомобиль ғилдираклари остида ва террорчилар пичоқларидан инсонлар ҳалок бўлган Лондон кўпригида ўқилади.

Марш Франциянинг Сент-Этьен-дю-Руврэ шаҳарчасини ҳам четда қолдирмайди. У ерда 2016 йилнинг 26 июль куни икки радикал руҳоний Жак Амелни пичоқлаб кетишганди. Руҳоний қабри устидаги махсус хотира маросими 11 июлга режалаштирилган.

У ердан автобус Парижга келади ҳамда 12 июль куни акция қатнашчилари Венсен дарвозалари (бу ерда кишилар гаровга олиниб, ҳалок бўлганди), Bataclan томоша зали ёнида (2015 йилнинг 13 ноябрь қонли воқеалари) намоз ўқишади.

Келаси куни мусулмонлар 2012 йилнинг мартида ҳужумга учраган Тулузадаги яҳудийлар мактаби ёнида намоз ўқишади, ҳамда акцияни Ниццада 14 июль куни – 86 инсоннинг ўлимига сабаб бўлган терактга бир йил тўлган кунда якунлайдилар. Кутилишича, махсус хотира маросимида Франция президенти Эммануэль Макрон иштирок этади, дея таъкидлаган "Либр Бельжик".

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар