Филиппинлик мусулмон Нур Люкман жангарилар тажовузидан ўз уйида насронийларни яшириб, жасорат кўрсатди. Филиппиннинг Марави шаҳри ИШИД жангарилари томондан босиб олинган бир вақтда насроний ишчилар Люкманнинг уйида таъмирлаш ишлари олиб боришаётган бўлган.

"Шаҳар босиб олинганда, баъзи насронийлар шаҳарни тарк этиша олмаган, шунинг учун мен уларни ҳимоя қилишни ўз зиммамга олдим", деб эсламоқда Люкман.

Жангарилар унинг уйи эшигини тақиллатишганда, Люкман уларни кетишга кўндира олган. Унинг айтишича, агар террорчилар унинг уйида насронийлар борлигини билиб қолишганда, унда ҳеч ким омон қолмасди. 

Филиппин ҳукуматининг маълум қилишича, шаҳарни озод қилиш вақтида 30 нафар фуқаро ва 38 нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Шунингдек, 1200 нафар одам ҳарбийлар томондан қутқариб қолинган ва 120 жангари йўқ қилинган.