Қирғизистон ШҲТ доирасида ташкилотнинг молиявий механизмларини ташкил этишни таклиф этмоқда

Жаҳон 08 Июнь 2017 2495

Қирғизистон бугун Остонада ўз ишини бошлайдиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида қатор ташаббуслар билан чиқишни режалаштирган. Хусусан, ташкилотнинг молиявий механизмларини ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш шулар жумласидан. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айимкан Кулукеева ТАСС агентлигига маълум қилган

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтажак анжуман якунида олий даражадаги учрашувнинг "асосий сиёсий ҳужжати" бўлиши кутилаётган декларацияни имзолаш кутилмоқда. У "мамлакатлар ўзаро ҳамкорлигининг барча соҳаларини қамраб олади". Декларацияда, Қирғизистон томонининг "қатор ташаббуслари акс этади". 

"Масалан, Қирғизистон ШҲТга аъзо давлатларнинг умумий чегарасини абадий тинчлик ва дўстлик чегараларига айлантириш, ташкилотнинг молиявий механизмларини ташкил этиш масаласини муҳокама этишни давом эттириш ва ШҲТ йўлларини ривожлантириш дастурини қабул қилишни илгари сурмоқда", - деган Кулукеева.

Унинг айтишича, якуний ҳужжатда, ШҲТ иштирокчи давлатларининг энергетика соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттириш бўйича "муҳим банд назарда тутилган". 

"Саммит доирасида ШҲД давлат раҳбарлари Кенгашининг биргаликдаги қарори қабул қилинади, уларнинг энг муҳимларидан бири сифатида Покистон Ислом Республикаси ва Ҳиндистон Республикасига ташкилотнинг янги аъзоси мақомини бериш бўлади", - деб аниқлик киритган Кулукеева. 

Шу билан, икки янги аъзонинг "сиёсий-иқтисодий, ресурс ва инссоний салоҳияти" эътиборга олинганда, ШҲТ "сайёра аҳолисининг 40 фоиздан ортиғини қамраб олувчи таъсирли трансконтинентал ташкилотга айланади".

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар