Месси фаолиятининг охиригача «Барселона» сафида қолмоқчи

Спорт 08 Июнь 2017 5079

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини Каталония клуби сафида якунлаш истагида эканини айтди. Буни жамоа раҳбарияти ва мухлислар ҳам хоҳламоқда.

«Жон деб фаолиятимни «Барселона» сафида якунлаган бўлардим. Бу мен ҳар доим хоҳлагана ва орзу қилган мақсадларимдан бири», — дея Мессининг сўзларини келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Месси «Барселона» билан янги шартнома борасида келишиб олгани хабар қилинганди. Қайд қилинишича янги шартнома «3+1» кўринишида итмзоланади. Унинг товон пули миқдори 250 млндан 400 млн. еврога қадар оширилади. Янги шартнома шартлари 30 июндан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар