Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо 7 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трампни иммиграция сиёсати учун кескин танқид қилди. 

"Сиз муҳожирларни депортация қилмоқчимисиз? Ундан мендан бошланг, мен ҳам муҳожирман", деб айтган Куомо штатдаги шаҳарлардан биридаги нутқида.

Унинг айтишича, "бу давлатда барча муҳожирдир". "Сиз ҳам дўстим, муҳожирсиз", деб айтган губернатор Трампга юзланиб.

Куомонинг бу сўзларини келтириб ўтган Fox News телеканали Трампнинг онаси АҚШга Шотландиядан, отаси оиласи эса Германиядан келганини эслатиб ўтди.

Трамп сайловолди кампаниясида ноқонуний муҳожирлар амалга оширган жиноятлар қурбонлари билан мулоқотини фаол қўллаб келган. У бундай қурбонлар мавжудлиги қатъий иммиграцион чоралар кўриш ва Мексика билан чегарада девор қуриш зарурлигини кўрсатишини айтган.

Трамп танқидчилари у 11 млн кишидан иборат, АҚШда ноқонуний яшовчи кишилар тоифасини ёмонотлиқ қилишга уринаётганини айтишмоқда. Уларнинг айтишича, бундай тоифадаги одамлардан бор-йўғи саноқли одам қонунни бузган.