Путин Хитой раисининг Россияга ташрифи йил воқеаси бўлишини айтди

Жаҳон 08 Июнь 2017 11993
Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Москвага бўлғуси ташрифини икки давлат муносабатларидаги жорий йилдаги асосий воқеа бўлишини айтди. 

"Биз ҳозир икки томонлама муносабатлардаги бош тадбирга – Сизнинг Россияга келишингизга тайёргарлик кўрмоқдамиз", деб айтган Путин Си Цзиньпин билан учрашувда.

Путиннинг эслатиб ўтишича, яқинда Москвага Хитой ташқи ишлар вазири Ван И келган. У россиялик ҳамкасблари билан бирга Хитой раисининг Москвага келишига тайёргарлик билан шуғулланган. Путин бу ташриф "икки томонлама муносабатлардаги муҳим ва катта воқеа" бўлишига ишонч билдирди.  

Си Цзиньпин 8 июнда Путин билан учрашувда Россияга янги муваффақиятларга эришишни тилаб қолди. У, шунингдек, россияликларни яқинлашиб келаётган Россия куни билан табриклади.

"Сизнинг иродали раҳбарлигингиз остида Россия давлат ривожланиши ва тикланиши йўлида янги муваффақиятларга эришишини чин дилдан тилайман", деб айтган Хитой раиси. 

Хитой етакчиси жорий йилда турли майдонларда Путин билан кўплаб учрашувлар ўтказаётганини қайд қилиб ўтди. "Бу Хитой-Россия муносабатлари бугунги кунда юқори даражада эканлигидан ҳамда стратегик характер ва барқарорликка эгалигидан дарак беради. Мураккаб халқаро вазият вақтида бизнинг муносабатлар жуда яхши ривожланмоқда. Бизнинг ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватловимиз дунё учун глобал миқёсда катта аҳамиятга эга", деб ишонч билдирди Си Цзиньпин. 

Икки етакчининг аввалги учрашуви 14 май куни Пекинда "Бир макон, бир йўл" халқаро форуми вақтида бўлиб ўтганди.

Хитой раисининг Москвага ташрифи июль бошига белгиланган. Си Цзиньпин охирги марта Москвага 2015 йил майида келганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар