Кремлда ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Комининг сенатдаги Россиянинг АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди жамоаси билан алоқалари ҳақидаги кўрсатмаларни кузатишдан кўра, Остонадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити билан кўпроқ қизиқишмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Биз учун Остонада бугун ва эртага бўлиб ўтадиган ШҲТ давлатлари раҳбарлари саммити анча қизиқроқ», - деди Песков Кремлдагилар Коми кўрсатмаларини кузатиб борадими, деган саволга жавоб бераркан.