Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йилнинг 1 июнь кунидан 7 июнь кунига қадар 74та жиноятлар қайд этилди. Шундан 1та қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 18та ўғирлик, 3та фирибгарлик, 7та гиёҳвандлик, 1та транспорт воситасини олиб қочиш, 11та иқтисодий ва 33та бошқа турдаги жиноятларни ташкил қилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ расмий вакили Умид Кенжаев маълум қилди.

Содир этилган жами 74та жиноятнинг 71 таси "иссиқ изидан" фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, фош этилмаган 3та ўғирлик жиноятлари бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида барча чоралар кўрилмоқда. Қидирувда юрган 20 нафар шахслар ушланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 4386та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди. Булардан, қўпол қоидабузарликлар 1654тани, жумладан, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш 94тани, белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлиги 485тани, чорраҳалардан ва светофордан ўтиш қоидабузарлиги 8тани, одам ташиш қоидасини бузиш 585тани, телефондан фойдаланиш қоидасини бузиш 19тани ва бошқа қоидабузарликлар 461тани ташкил этган.