Тошкентдаги ҳар бир оилавий поликлиникага иккита махсус автомобиль берилади

Ўзбекистон 08 Июнь 2017 4496
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри ҳокимлиги профилактика ва патронаж ишларини ҳамда бириктирилган аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш учун ҳар бир оилавий поликлиникани ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларини иккита махсус автомобиль билан таъминлайди;

ҳар йили муассасанинг режадаги қувватига мувофиқ ҳар бир поликлиникага бириктирилган аҳоли сонини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аҳоли олдида ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларидаги ҳисоботлари якунлари бўйича бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами хизматини такомиллаштириш юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирларининг мувофиқлаштирилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича 7-иловага мувофиқ махсус комиссия ташкил этилади.

Қуйидагилар комиссиянинг энг муҳим вазифалари этиб белгиланди:

Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолатини пухта ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўриш, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аҳолига тиббий хизматларнинг ўз вақтида кўрсатилиши, сифати ва самарадорлиги юзасидан шахсий масъулиятини ошириш чораларини кучайтириш;

Тошкент шаҳри фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига тиббий ёрдам кўрсатиш, энг аввало, йўл қўйиб бўлмайдиган совуққонлик, фуқароларнинг асосланган талабларига юзаки муносабатда бўлишнинг, тиббиёт ходимлари томонидан ўз касбий вазифалари виждонан бажарилмаслиги аниқланган ҳолатлари бўйича тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш ҳамда улар юзасидан таъсирчан чоралар кўриш;

2017-2018 йиллар якунлари бўйича тўпланган ижобий тажрибани республикамизнинг бошқа шаҳарларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида аниқ таклифлар киритиш.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов  зиммасига юкланди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар