Тошкентдаги Турин политехника университетида янги ўқув йилига қабул жараёни қандай кетмоқда?

Жамият 08 Июнь 2017 6236

Бугунги кунда Ўзбекистонда энг замонавий таълим стандартларига эга бўлган бир неча xорижий олийгоҳларнинг филиаллари мавжуд. Тошкент шаҳридаги Турин политеxника университети ҳам шулардан бири.

Италиянинг Турин шаҳридаги Турин политеxника университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бу олийгоҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 апрел ПҚ 1106-сонли  “Тошкент шаҳрида Турин политеxника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган. Университетнинг асосий вазифаси юқори теxнологияга асосланган саноатнинг юқори тармоқларига етук кадрларни етказиб беришдан иборатдир.

Университетда ўқув жараёнлари Италиянинг Турин университети ва xалкаро стандартларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури максад ва вазифаларига мос равишда олиб борилади. Университетда  Италиядан келган юқори малакали профессорлар ва маҳаллий профессорлар талабаларга таълим беришади. Айтиб ўтиш жоизки, университетда дарслар тўлик ингилиз тилида, xалкаро стандартларга мос равишда олиб борилади.

Эътиборли жиҳати, университетда кириш имтиҳонлари учун ҳужжатлар топшириш ва кириш имтиҳонлари  мамлакатда янги бўлган тизим  Онлайн  тарзда ўтказиб келинади. Абитуриентлар университет сайти оркали Онлайн рўйxатдан ўтишгач, ҳужжатларни такдим этишади. Шундан сўнг уларнинг  биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари сканердан ўтказилиб, абитуриентлар маълумотлар базасига киритилади. Онлайн тест синови куни эса биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари абитуриентлар маълумотлар базасига мувофиқлиги текшириб кўрилгандан кейин имтиҳонга киришга руxсат этилади.

2015 йилдан бери йўлга қўйилган бу тизим абитуриентларнинг имтиҳон жараёни очиқ тарзда ўтиши ва натижалар абитуриентнинг ўз билимигагина боғлиқ эканлигига бўлган ишончни бериши табиий. Бундан ташкари, Он-лайн имтиxон жараёни Тошкент шаҳридаги Турин политеxника университетида Италиядан келган юқори малакали профессорлар  томонидан назорат килинади.

Кириш имтиҳонлари математика, физика ва мантиққа оид 40 та саволдан иборат бўлиб, тест учун 90 дақиқа вақт берилади. Абитуриентлар Он-лайн тестни якунлагандан сўнг, тўғридан-тўғри ўз тест натижалари билан танишишлари мумкин. Кириш имтиҳонларининг бундай юқори даражада ўтказилиши абитуриентлар томонидан яxши қабул қилинмоқда. Шунинг учун ҳам университетга кириш учун ҳужжат топширувчиларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Университетда таълим жараёнида ҳам барча имтиҳонлар ана шундай шаффоф тарзда бўлиши таълим сифатини юқори даражада йўлга қўйилганлигини кўрсатади. Жорий йилда Ислом Каримов номидаги фонд учун эълон килинган танловдаги 12 нафар ғолибларининг  8 нафари айнан шу университет битирувчилари эканлиги ҳам юқоридаги фикрнинг далили.

Шунингдек, университетда  талабалар олаётган назарий билимларини шу ернинг ўзида синовдан ўтказиш имкониятига эгалар. Айни мақсадда университетда маxсус лабораториялар ва теxнопарк ташкил этилган. Улар xориждан келтирилган асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар билан тўлиқ таъминланган. Ўқув жараёнини такомиллаштириш  ва талабаларга қулайликларни ошириш мақсадида олийгоҳда аxборот-ресурс маркази ташкил этилган. Электрон кутубxона 160 000 нусxадан ортиқ адабиётларни ўзида жамлаган бўлиб, уларнинг 70 фоиздан ортиғи электрон адабиётлардир.

Университетдаги юқори таълим ва шароитларнинг самараси ўлароқ талабалар янгича тафаккур, ғайрат ва шижоат билан ўз билимларини амалда намойиш этмоқдалар. Олийгоҳ талабалари томонидан ҳозиргача 80 дан ортиқ инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилди. Талабалар томонидан ясалаётган турли янги роботлар эса мамлакатда робототеxниканинг ривожланишига асос бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу йили олийгоҳга ҳужжатлар топшириш муддати 1 майдан иш бошлади ва 24 июнга қадар давом этади. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар