Туркия парламенти Қатардаги базада ҳарбийларни жойлаштиришни маъқуллади

Жаҳон 08 Июнь 2017 8269
Фото: РИА Новости

Туркия парламенти Қатардаги базада турк ҳарбийларини жойлаштиришга рухсат бериш ва бу мамлакатда жандармерияга ўргатишда ҳамкорлик қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилди, деб хабар берди NTV телеканали.

Аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вакили РИА "Новости" ахборот агентлигига Анқара ва Доҳанинг Қатарда турк базасини ташкил этиш истагини тасдиқлаганди.

Таъкидланишича, Қатарда турк ҳарбийларининг жойлаштирилиши 2015 йилда имзоланган икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги келишуви ва жандармерияга ўқитишга мос равишда амалга оширилади. 

5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни узишларини маълум қилишган. Уларга кейинроқ Яман, Ливиянинг муваққат ҳукумати, Мальдив, Маврикий ва Комор ороллари ҳам қўшилди. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг давлати Қатарнинг яккалатилишини қўллаб-қувватламаслигини ва у билан ҳамкорликни ривожлантиришини маълум қилган.  

Кўпроқ янгиликлар