Юқоричирчиқ туманида 30дан ортиқ кишини алдаган фирибгар ушланди

Жамият 08 Июнь 2017 5726

Тошкент вилоятида фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан мол-мулкларини қўлга киритиш жиноятини содир этган шахс қўлга олинди. 2016 йил май ойида Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Холбеков Бунёд Абдижамолович ўзгалар мол мулкини алдаш ва ишончига кириб суиистеьмол қилиш йўли билан эгаллаш мақсадида Юқоричирчиқ туманида 11 кишининг 75 млн сўмдан ортиқ 13 бош қорамолини сотиб пулини бериш шарти билан олиб кетган. 

Умуман, у тумандаги 30дан ортиқ фуқаронинг қорамолини сотиб, пулларини бир ой ичида қайтаришни ваъда қилиб, қора молларни сотган ва пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Шу билан Холбеков Бунёд фирибгарлик жиноятини содир этган, дея маълум қилди Тошкент ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Кенжаев.  

Ҳозирги кунда Холбеков Бунёд Абдижамоловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Кўпроқ янгиликлар