Яхшилик уруғи қадалди: зангиоталик бемор қизнинг қувончли кунларига оз қолди... 

Иқтисодиёт 09 Июнь 2017 32056

Яхшилик уруғи экилган жойда бир кун келиб, албатта, яхшилик дарахти униб чиқади. Бундай дарахтларнинг кўпайиши баракани, тинчликни ва фаровонликни олиб келади.

Сайтимиз орқали жорий йилнинг 16 май куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони “Дўстлик” МФЙ Навбаҳор кўчасида истиқомат қилувчи Нуритдиновлар оиласи бугун 14 йил аввал ташхис қўйган шифокорнинг хатоси-ю, қонунан ҳақли бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишга тўсқинлик қилган банк ходимларининг қилмишидан азият чекаётгани ҳақида сўз борган материал эълон қилинган эди. Бундан мақсад, имконияти бор инсонларни мана шундай савобли ишга ундаш, яхшилик уруғини экишларига кўмаклашиш эди.

Мухлиса Каримжонова бугун 14 ёшда. Унга хондродистрофия касаллик ташхиси қўйилган. У ёшлигидан буён дард чекиб келади. Оила аъзолари Мухлисани кўрсатмаган шифокор қолмади ҳисоб.

“Қаерда қандай шифокор бўлса, барчасига олиб бориб, текширтириб келамиз. Оёқлари яхши эди, лекин туғилганидан бурнидан нафас олмасди. Жағлари ўсиб кетган. Ўзбекистондаги дўхтирларга кўрсатганмиз, олиб бормаган жойимиз қолмади. Бурнига симларгача тиқишган, чунки суяги ичкарига ўсиб кетиб, нафас йўлини тўсиб қўйган экан. Ўтган йили жарроҳлик амалиётидан ўтказилди, бироқ ҳеч қандай фойда бўлмади. Кейин қарз олиб бўлса ҳам Ҳиндистонга олиб боришга мажбур бўлдик. 

Бу ерда ҳамма бизга “боланг ўзи шунақа, шунақа бўлиб қолади” деяверишганди. Ҳиндистонда текширувлардан ўтиб келдик. Жарроҳлик амалиётлари яхши ўтди, ҳозир оғзидан эмас, бурнидан нафас олмоқда. У ерда бизга энди асосий масала умуртқа бўлиб турибди, дейишди. Агарда уни тезлик билан жарроҳлик амалиётидан ўтказилмаса, фарзандим ётиб қолади. Бу операция 15 ёшгача қилиб бўлиниши керак экан. Шу ердаги ўзимизни шифокорларга барча рентген суратлари, таҳлил натижаларини олиб бориб кўрсатдим. Улар бизнинг давлатда бундай операция қилинмаслигини айтишди”, - дейди Фируза Нуритдинова.

Ушбу мақола эълон қилингач, унинг акс-садоси ҳам жарангдор бўлди. Буни таҳририятимизга келаётган мактублардан, ижтимоий тармоқлардаги муносабатлардан кўриш мумкин. Энг асосийси амалий ишлар бўла бошлади.

Мақола эълон қилингач, орадан кўп ўтмай саховатпеша инсонлар холис яхшилик қилиш мақсадида Мухлисанинг даволаниши учун ёрдам қўлини чўза бошлашди. Сўнгги маълумотларга кўра, айни дамда 60 миллион сўмга яқин маблағ йиғилган. Биринчи операция учун мўлжалланган суммага эса деярли 80 миллионга яқин миқдорида маблағ талаб этилади. 

Ўйлаймизки, мазкур хайрли ишнинг сўнги чиройли якун топади. Қалбларга яна орзулар инади, ҳаётга қараш ўзгаради. Кимдир кимдирдан миннатдор ҳолда янги умр саҳифасини очади. Муқаддас Рамазон ойида бу ишга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Қалби меҳрга тўла инсонлар учун керакли маълумотлар: 

Нуритдинова Фируза Иркиновна
CLICK ВА PAYME ОРҚАЛИ ПУЛ ЎТКАЗИШ УЧУН 
8600 0417 1213 1003 (AGROBANK)

Сўмда 
Ҳисоб рақам № 20206 000 198 189 098 001
ТИФ МИЛЛИЙ БАНК УЧТЕПА ФИЛИАЛИ
МФО 00918
ИНН: 507114384

Россиядан пул ўтказмоқчи бўлганлар учун:
Webmoney (RUB) R220973403708
Хориждаги юртдошлар пул ўтказмалари масаласида Феруза Нуриддинова билан телефон орқали боғланиши мумкин (+99897 754 98 38).

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар