ИШИД террорчилик гуруҳининг Суриядаги Раққа шаҳрини мудофаа қилаётган жангарилари сони 2,5 мингдан кўпроқни ташкил қилади, деб айтди журналистларга АҚШ бошчилигидаги коалициянинг расмий вакили Райан Диллон.

"Ҳозир бизнинг баҳолашимизча, Раққада рақибнинг 2500 жангариси бор", деб айтган Диллон.

Раққа 2013 йилдан ИШИД назоратида бўлиб, бу шаҳар террорчиларнинг Суриядаги норасмий пойтахти ҳисобланади. 2016 йилда коалиция шаҳарни озод қилиш операцияси бошланишини маълум қилган. Бир неча ойдан бери Раққа яқинида жанглар олиб борилмоқда. Жангарилар билан АҚШ махсус кучлари ва авиацияси ёрдамида суриялик курдлар отрядлари жанг олиб бормоқда.