Араб давлатлари Қатардаги хайрия фондларини терроризм билан боғлади

Жаҳон 09 Июнь 2017 7106

Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср террорчилик фаолиятига алоқадорлиги гумон қилинган 59 жисмоний шахс ва 12 юридик шахсдан иборат рўйхатни тузди. Улар орасида Қатардаги хайрия фондлари ҳам бор.

«Қатарнинг фаолиятида бошқа мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ва яширишни кўриш мумкин. Рўйхатдагилар Қатарнинг иккиёқлама сиёсати ифодасидир», — дея қайд этилган Саудия Арабистони давлат агентлиги хабарида.

Ушбу рўйхатда 1995 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келадиган шайх Ида ал-Тани, шунингдек, дунёдаги энг йирик 5 хайрия фондидан бири — гуманитар ёрдамлар кўрсатувчи шайх Соний ибн Абдулла ташкилоти (RAF) бор.

8 июнь куни Қатар амирлиги ТИВ раҳбари шайх Муҳаммад ибн Абдулраҳмон ал-Соний маълум қилдики, Доҳа қўшни давлатлар билан муносабатлар яхшиланиши учун ўз сиёсатини ўзгартирмайди.

«Биз таслим бўлишга тайёрмасмиз ва ҳеч қачон ўзимизнинг мустақил ташқи сиёсатимиздан воз кечишга тайёр бўлмаймиз. Биз ташқи сиёсатимизга ҳар қандай аралашувга қатъиян қаршимиз», — дея қайд этди дипломат.

5 июнь куни, Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва БАА Қатар билан муносабатларни узгани ҳақида эълон қилишди. Улар расмий Доҳани ИШИД ва «Ал-Қоида» каби бир қатор террорчи ташкилотларни қўллашда, шунингдек, Форс кўрфазидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблади.

Шу куни Яман, Ливия, Мальдив ороллари ва Маврикий ҳам бу қарорга қўшилди. 6 июнь куни Иордания Қатар билан муносабатлари даражасини пасайтирди, Мавритания алоқаларни бутунлай узди. Кейинги кунда бу давлатлар қаторига Комор ороллари ҳам қўшилди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар