Ҳарбий тактик машғулотлар вақтида Қора денгизга ҳарбий вертолёт қулади

Жаҳон 09 Июнь 2017 7121
Фото: m.novini.bg

9 июнь куни Болгария соҳиллари яқинида Қора денгизга "Пантер" вертолёти "Қора денгиз-2017" ҳарбий тактик машғулотлари вақтида қулади. Бу ҳақда Novini.bg нашри хабар бермоқда

Вертолёт денгизга соат 12:30да "нишон сиртига артиллерия ўт очиш" топшириғи бажарилгандан кейинги манёврдан кейин қулаган. Вертолёт экипажи дарҳол сувдан чиқариб олинган. 

Бошланғич тиббий экспертизадаги маълумотларга кўра, экипаж сардори Георгий Атанасов оғир жароҳатлар олган ва оғир аҳволда. Экипажнинг қолган аъзолари – капитанлар Павел Симеонов ва Анатолий Апостоловнинг аҳволлари барқарор, дея маълум қилинган.

Жароҳатланган аскарлар Варнадаги ҳарбий госпиталга етказилганлар, уларнинг яқинлари бўлиб ўтган воқеадан хабардор қилинганлар. Айни вақтда воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар