Аргентина терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Бразилияга қарши майдонга тушди ва кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги «Melbourne Cricket Ground» стадионида ўтказилган ўйиндаги ягона гол 45-дақиқада аргентиналиклар ҳимоячиси Габриэль Меркадо («Севилья») ҳисобига ёзилди.

Бу учрашув «альбиселесте»нинг янги бош мураббийи Хорхе Сампаоли учун биринчиси эди ва унинг дебюти муваффақиятли чиқди. Бразилияликлар таркибида терма жамоа етакчиси Неймар иштирок этмади.

Айни вақтда ЖЧ-2018 саралашида Бразилия гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди, бу терма жамоа мундиалдаги иштирокини кафолатлаб бўлган. Аргентина терма жамоаси эса бешинчи ўринда.

Регламентга кўра, Жанубий Америка саралашида дастлабки 4та ўрин эгалари жаҳон чемпионатида тўғридан-тўғри иштирок этишади, бешинчи ўрин эгаси Океания вакилига қарши ўтиш ўйинларида қатнашади.

Ўртоқлик учрашуви
Бразилия – Аргентина 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 45 Меркадо.
Бразилия – Уэвертон, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фагнер (Рафинья, 73), Жил, Паулиньо (Жулиано, 81), Фернандиньо, Виллиан, Ренато Аугусто (Дуглас Коста, 66), Коутиньо, Габриэл Жезус (Тайсон, 90).
Аргентина – Ромеро, Отаменди, Майдана, Гомес (Тальяфико, 52), Меркадо (Маммана, 75), Ди Мария (Акунья, 90), Биглия, Банега (Лансини, 81), Дибала (Родригес, 69), Месси, Игуаин (Корреа, 46).
Огоҳлантиришлар: Майдана (31), Паулиньо (78), Рафинья (80).