Empire журнали ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровга кўра, барча даврларнинг энг яхши фильми, деб Фрэнсис Копполанинг 1972 йилда суратган олинган “Чўқинтирган ота” картинаси тан олинди.

Рейтингда иккинчи ўринни Жорж Лукаснинг 1980 йилда тасвирга олинган “Юлдузлар жанги: 5-Қисм – Империя жавоб зарбасини бермоқда” фильми эгаллади. Учинчи поғонада Кристофер Ноланнинг 2008 йилдаги “Қора рицарь” картинаси қайд этилди. 

Шунингдек, топ-10ликдан “Шоушенкдан қочиш”, “Криминал асар”, “Зўр йигитлар”, “Индиана Жонс: Йўқотилган кемани излаб”, “Жағлар” ва “Узуклар ҳукмдори: Узук биродарлиги” жой олди.

Таъкидланишича, сўровда 20 минг киши иштирок этган.