Бердиев «Рубин»га қайтди

Спорт 09 Июнь 2017 4736

Қозоннинг «Рубин» клуби Қурбон Бердиевни янги бош мураббий сифатида эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматида хабар берилган.

Бердиев 8 июнь куни бир йиллик муваффақиятсиз фаолиятдан кейин ишдан бўшатилган испаниялик мутахассис Хавьер Гарсиянинг ўрнида иш бошлайди. Грасия бошчлигида қозонликлар Россия чемпионатида 9-ўринни эгаллади.

«Биз ўз штабимиз билан бирга қайтганимиздан жуда хурсандмиз. «Рубин»ва Қозон — бу бизнинг уйимиз, яна бирга ишлашдан мамнунмиз», — дейилган Бердиевнинг баёнотида.

Қозон клуби бош директори Рустам Саяхов Бердиев билан узоқ муддатли шартнома тузилиши ҳақида маълум қилган.

Ҳозирда шартнома имзоланмаган бўлсада Бердиев клубда иш бошлаган ва 10 июнь куни«Рубин» билан илк йиғинга жўнаб кетади.

Бердиев қозонликлар клубида 12 йил давомида (2001 йилдан 2013 йилгача) ишлаган ва икки марта Россия чемпиони бўлган, шунингдек Россия Кубоги ва Суперкубогида ғолиб бўлган. Кейинги йилларда у «Ростов»да фаолият кўрсатаётганди.

У билан бирга «Ростов»ни бир қатор футболчилар тарк этди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар