Беш кун парвоз қила оладиган учувчисиз учар қурилма ишлаб чиқилди

Технология 09 Июнь 2017 6746
Фото: chicnews

Аксарият учувчисиз учар қурилмалар (УУҚ)нинг асосий муаммоси шундан иборатки, уларнинг муқобил парвоз вақти унчалик кўп эмас. Куплаб муҳандислар ва олимлар бу муаммони ўзларича ҳал қилишга уринишмоқда. Мана, масалан, Массачусетс технология институти тадқиқотчилари бензинда парвоз қиадиган УУҚни ҳавола қилишди. Бунда, ажабланарлиси шундаки, УУҚ беш кеча-кундуз мобайнида қўшимча заправкаларсиз парвоз қила олади. 

Умуман, бу борада рекордчи УУҚлар ҳақида гап кетганида Qinetiq компаниясининг Zephyr номли қурилмаси етакчи ҳисобланади. У 336 соат (роппа-роса икки ҳафта) муқобил парвоз қила олади. Бироқ, бу дрон бевосита қуёш энергиясига боғлиқ. Бундан ташқари, у юқори баландликларда парвоз қилишга мўлжалланган. Шу боисдан ҳам унинг қўлланиш соҳалари рўйхати бирмунча чекланади. MIT муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган УУҚ эса кичик баландликларда уча олади, ёқилғи сифатидда одатдаги бензиндан фойдаланади. 

Унга ўрнатилган двигатель 5 от кучига эга, вазни 68 кгни ташкил этади. Қанотлари узунлиги 7,3 метр. Ҳажми ва вазни катталиги сабабли уни ҳаракатланаётган автомобиль томидан учириш талаб этилади. УУҚ ҳавога 9кггача юкни олиб чиқа олади. Бу эса, турли соҳаларда қўллашга имкон беради. Ихтирочиларнинг ўзлари УУҚ атроф-муҳитни кузатишда қўл келишини айтишмоқда. 

Дастлаб, дронга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган эди. Бироқ, бу фикрдан воз кечишди ҳамда ички ёнув двигателидан фойдаланишга қарор қилишди. Дронлар, асосан, йилнинг серқуёш вақтларида самарали бўлиб, тунги вақтларда ҳамда булутли кунларда фойдаси камроқ. Қишки вақтда ҳамда экватордан узоқ масофаларда фойдаси камроқ бўлади. Бензинда учувчи дрон прототипи май ойидаёқ терилган эди. Илк синовлар муваффақиятли ўтди. Эндиликда, тадқиқотчилар гуруҳи уни узоқ масофага учириш ҳамда вазни 68 кгдан 25 кгга тушириш вазифасини уддалашлари керак. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар