Британияда 106 ёшли фуқарони овоз беришига йўл қўйишмади

Жаҳон 09 Июнь 2017 7494

Британия ҳукумати 106 ёшли Эми Уинифред Ҳокинсга Буюк Британия парламентига умумий сайловларда овоз беришига йўл қўйишмади, деб хабар қилмоқда Sun нашри.

Нашр маълумотига кўра, Ҳокинс рўйхатларда йўқ бўлгани учун сайлов участкасига кириш имконини беришмаган.

"Мен 1911 йилда туғилганман, икки жаҳон уруши, аёлларга овоз бериш ҳуқуқини бериш ва барча учун пенсиялар учун курашнинг гувоҳига айландим, мен кончиларнинг иш ташлашини ҳам кўрдим. Бугун эса менга овоз беришга имкон беришмади", - дея Ҳокинснинг сўзларини келтиради нашр.

Ҳокинснинг оиласи бундан ғазабга келди ҳамда аёл йил бошида сайловчилар рўйхатида бўлганини маълум қилди.

Британия парламентига навбатдан ташқари умумий сайловлар 8 июнь куни консерватив ҳукумат ташаббуси билан ўтказилди. Бу ҳолат бош вазир Тереза Мэй Брюссель билан Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш бўйича музокараларидан аввал Лондонда сиёсий бирликка келиш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг рўй берди.

Ҳозирча консерваторлар 318 мандатни, лейбористлар — 261, либерал—демократлар — 12, Шотландия миллий партияси — 35, қолган партиялар – 23 мандатни олишди. Ҳеч бир партия вазирлар маҳкамасини мустақил шакллантириши учун талаб этилувчи 326 овозни йиғмади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар