Даниянинг Оденсе шаҳрида кўргазмадан қочиб кетган буқа 6 кишини яралади. Бу ҳақда AP ахборот агентлиги хабар бермоқда

Жароҳатланганлар  орасида 4 бола бор. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, буқа 11 ойликдан 7 ёшгача бўлган 4 қиз, 50 ёшли аёл ва 58 ёшли эркакка жароҳат етказган.  

Болалардан икки нафари шифохонага етказилган. Буқа тез орада тутилган.