Эрдўған турк ҳарбийларини Қатарга юборишга рухсат берди

Жаҳон 09 Июнь 2017 9015
Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қатарга турк ҳарбий хизматчиларини юбориш тўғрисидаги қонунни, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳарбийлар тайёрлаш бўйича келишувни маъқуллади. Рейтер агентлиги шу ҳақда хабар қилмоқда

Куни кеча Туркия парламенти мамлакат ҳарбийларини Қатардаги базага жойлаштиришга рухсат берувчи ҳамда Қатар жандармериясини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш борасида қонунни қабул қилган эди. Аввалроқ, Туркия ТИВ вакили РИА Новостига Анқара ва Доханинг Қатарда Туркияҳарбий базасини ташкил этиш режаси борлигини тасдиқлаган эди. Таъкидланишича, турк ҳарбийларини Қатарда жойлаштириш икки мамлакатнинг хавфсизлик ва жандармерия ходимларини ўқитиш бўйича 2015 йилда имзоланган икки томонлама келишуви асосида амалга оширилади. 

Агентликка кўра, ҳукумат буйруғи расмий Official Gazette нашрида 9 июнь куни эълон қилинган.

5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларини узган эди. Кейинчалик, Яман, Ливия муваққат ҳукумати, Мальдив ороллари, Маврикий ва Комор ороллари ҳукуматлари улар сафига қўшилди. Туркия президенти Эрдўған эса, унинг мамлакати Қатарни қамал қилиш чораларига қўшилмаслигини билдирди. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар