Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Оқўрда матбуот хизмати. 

Давлат раҳбари БМТ бош котибига ШҲТ давлат раҳбарлари Кенгаши ишида қатнашаётгани учун миннатдорлик билдирди. «ШҲТ тарихида илк маротаба БМТ бош котиби унинг ишида қатнашмоқда. Сизнинг иштирокингиз тарихий лаҳзалар – Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қабул қилинишига тўғри келди. Шу билан ташкилот фақат минтақа доирасида бўлмаган ҳақиқий сиёсий кучга айланмоқда», - Назарбоев. 

Давлат раҳбарининг қайд этишича, Қозоғистон ҳар доим БМТ фаолияти принциплари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган. «Биласизки, Қозоғистон ядро қуролига қарши ҳаракат етакчиси ҳисобланади ва 29 август БМТ томонидан ядро синовларига қарши кун сифатида эълон қилинган. Қозоғистоннинг ядро қуролисиз ва глобал хавфсизлик учун мукофоти таъсис этилган. Ушбу халқаро мукофотга биринчи бўлиб Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II муносиб кўрилди», - деган Қозоғистон раҳбари. 

БМТ бош котиби Гутерриш Назарбоевни ШҲТ саммитини ўтказаётгани ва унга икки янги аъзо қабул қилинаётгани билан қутлади. «Бугун мен ШҲТ аста-секинлик билан дунё интилаётган марказлардан бирига айланаётганини ҳис қилган ҳолда бу ерга келдим. Бу ташкилот, фикримча, бугунги кун дунё саҳнасида муҳим пойдеворлардан биридир. Ўйлайманки, Ҳиндистон ва Покистон мазкур ташкилот доирасида амалий мулоқот қилишга қўшимча имкониятларга эга бўлади» , - деган Антониу Гутерриш.