Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга кирмоқда

Жаҳон 09 Июнь 2017 8658
Фото: indianexpress.com

Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи давлатлари етакчиларининг навбатдаги икки кунлик саммити бўлиб ўтмоқда. Саммитнинг асосий воқеаси ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг кириши бўлади. Бу ШҲТни ўз таркибига кирувчи давлатлар аҳолиси сони бўйича энг йирик ташкилотлардан бирига айлантиради – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 3 миллиарддан кўпроқ инсонни, яъни Ер сайёрасининг деярли ярмини ўзига бирлаштиради.

Саммитнинг асосий тадбирлари жума куни бўлиб ўтади, пайшанба куни эса давлат раҳбарларининг икки томонлама музокаралари бошланди.

Хабарларга кўра, етакчилар Ташкилотни ривожлантириш, терроризм билан кураш, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазият, шунингдек, Эроннинг ШҲТга кириш бўйича мурожаати масалаларини муҳокама этишади. Бундан ташқари, саммитда Ҳиндистон ва Покистонга Ташкилотдаги тўла ҳуқуқли аъзолик расман тақдим этилади.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ушбу саммитни тарихий, деб атади.

"Биз халқаро, минтақавий майдончалар – БМТ, Осиёда ўзаро ҳаракат ва ишонч чоралари бўйича Йиғилиш, ШҲТда фаол тарзда қатнашмоқдамиз. Бунга ёрқин мисол – ШҲТдаги ҳамкорлигимиз. Сиз билан биз ташкилотнинг тарихий йиғилишида қатнашамиз, у Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши туфайли кенгаяди", - деган Назарбоев Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралари давомида.

Йиғилиш якуни бўйича ҳаммаси бўлиб 11 та ҳужжат имзоланади. Улар орасида – Остона декларацияси, экстремизга қарши курашиш бўйича Конвенция ва етакчиларнинг халқаро терроризмга қарши кураш бўйича қўшма баёноти бор.

Кўпроқ янгиликлар