Ироқнинг Ал-Мусайиб шаҳрида портлаш рўй берди, натижада 20 инсон ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Al-Sumaria телеканали хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, яна 20 нафардан ортиқ инсон жароҳат олган.

Таъкидланишича, портлаш бозорга кираверишда юз берган.